Welcome to “Фарғона ёғ-мой” АЖ   Click to listen highlighted text! Welcome to “Фарғона ёғ-мой” АЖ Powered By GSpeech

«FARGO'NA YOG'-MOY»

акциядорлик жамияти

150117, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9
  73 241 69 68
info@fyom.uz

"Фарғона ёғ-мой" акциядорлик жамияти — ёғмой саноатининг йирик корхонаси. Тозаланган ва ҳидсизлантирилган пахта ёғи, пахта салат ёғи, озуқа саломаси, техник саломас, техник саломас ёғ кислоталари, юқори навли глицерин, хўжалик ва атир совуни, соя ёғи ва шроти ишлаб чикаради. Корхона дастлаб Фарғона давлат ёғ заводи номи билан 1930 йилда фойдаланишга топширилган. Корхона бир суткада 800 т пахта чигитини кайта ишлаш кувватига эга. 2003 йилда корхонада 9,8 минг тонна пахта ёғи, асосий маҳсулотлардан 2358 т "Узбекистан" ёғи, 259 т салат ёғи, 1096 т глицерин, 7676 т хўжалик совуни, 1224 т атир совун, 1293 т соапстокнинг дистилланган ёғ кислоталари ишлаб чиқарилди.

Батафсил

  • Асосий

Алоқалар

Манзилимиз: 150117, Ўзбекистон Республикаси, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9-уй.
Телефон / факс:   73 241 69 68
Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўйича мутахассис:   Султанов Ботиржон Мамирович тел.: 73 241 69 68
E-mail: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

 


Чоп килиш

Раҳбарият

Бошкарув раиси в.в.б. - Каюмов Бунёд Ташматович
Телефон: 73 241 69 68

Молия, маркетинг буйича директор - вакант
Телефон: 73 241 69 68

Ишлаб чикариш директори - Сафаров Бахром Рахмонович
Телефон: 73 241 69 68

Бош энергетик - Ибрагимов Олимжон
Телефон: 73 241 69 68

Молия, хисобхона булими бошлиги - Хикматов Ойбек Абдуракибович
Телефон: 73 241 69 68

Жамият фаолиятининг предмети ва мақсадлари

Мазкур корхона озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида республика иқтисодиётида белгиланган асосий параметрлар заминида корхонанинг 2017 йилдаги молиявий-хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолиятини белгилаб беради.

Бизнес режа бажарилиши натижасида акциядорлик жамияти 2016 йилга нисбатан 5% фоизга ортиқ ишлаб чиқариш суратини ортиши, акциядорларларнинг жамият фаолиятида иштирокини янада фаоллаштириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд техника ва технологияларни модернизация қилиш орқали маҳсулот сифатини ошириш ва энергия тежовчи замонавий технологияларни жорий этиш кўзда тутилган.

 Жамият тўғрисида маълумот

Хозирги кунда жамият реквизитлари:

  Манзил Фаргона шахар, Меъмор кучаси, 9-уй
1 Ташкил топган йили 1930 йил
2 Мулкчилик шакли акциядорлик жамияти
3 Юкори ташкилот номи Ёг мой саноати корхоналари уюшмаси
4 Умумий майдони (га) 9,85 га
5 И/ч майдони (га) 6,5 га
6 Ишчилар сони (киши) 685 киши
7 шулардан эркаклар- 503 киши, аёллар – 182 киши.
8 Уртача ойлик иш хаки 1915446 сум
9 Хисоб раками 20208000000229035001
10 Хизмат курсатувчи банк Ипотека банк Қўқон филилали, МФО 01076
11 Телефон (факс) раками +99873 241-68-69

Жамиятнинг асосий максади:

- ахолини халқ истеъмол молларига бўлган эхтиёжи учун ўсимлик ёғи, атир совун хамда хўжалик совуни ишлаб чиқариш;
- хўжалик фаолиятидан олинган соф фойдани жамият истиқболи хамда акциядорлар манфаати учун йўналтириш сарфлаш.

 

Маҳсулотлар

ПАХТА ЧИГИТИДАН ОЛИНАДИГАН МАХСУЛОТЛАРНИ ҚИСКАЧА ТАВСИФИ.

ТОЗАЛАНГАН ПАХТА ЁҒИ O’ZDST 816:2006

Тозаланган пахта ёғи пахта чигитини пресслаш ва экстракциялаш усули билан олинади.

У юқори молекулали ёғ кислоталарининг глицеридларидир.

Тозалаш турига кўра, рафинация қилинган ёғ иккига бўлинади:

  1. Хидсизлантирилмаган рафинадланган пахта ёғи.
  2. Хидсизлантирилган рафинадланган пахта ёғи.

Овқат тайёрлаш мақсадида, озиқ-овқат таркибига қўйиш учун (консервалаш, нон махсулотлари тайёрлаш, майонез) ишлатилади.

Техник мақсадларда: мойлаш, алиф ва буёқ олиш учун ишлатилади, ёғни парчалаб олинган глицерин ва ёғ кислоталари медицинада дори дармон ишлаб чиқаришда маълум қисмларда қўшилади.

ЧИГИТ ШЕЛУХАСИ ТSh 86-21-1997.

Пахта чигити шелухаси – ёғ олиш мақсадида чигитни янчиб, мағизини ажратиб олинганидан кейинги махсулот.

Пахта чигити шелухасини саноатни турли тармоқларида ва қишлоқ хўжалигида ишлатилади. Чорва учун ем хисобланади.

Фурфурол, ксилит ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадларда ишлатилади.

ТОСТЕРЛАНГАН ПАХТА КУНЖАРАСИ ГОСТ 606-75.

Пахта кунжараси чақилган пахта чигитини форпресс-экстракция усули билан ишлаб чиқарилади.

Пахта кунжараси қишлоқ хўжалигида чорвачилик учун ем хисобланади ва комбикорм таркибига қўшилади.

«Фарғона ёғ-мой» АЖ да оч сарик рангдан-тўқ жигарранггача кунжара олинади.

60% ва 70% ХЎЖАЛИК СОВУНИ ТSh 86-22:2004.

60 % ва 70 % хўжалик совуни – кислоталарни натрийли тузлари (табиий ва синтетик).

60 % ва 70 % хўжалик совуни – асосан (табиий ва синтетик) кислоталарни натрийли тузларидан таркиб топган махсулот.

«Фарғона ёғ-мой» АЖ да 60 % ва 70 % хўжалик совуни юқори навли ёғлардан олинган хом-ашё асосида пиширилади. Юқори даражада ювувчанлик сифати бор.

Пахта толасидан ва синтетик толадан тўқилган материалларни ювиш учун ишлатилади.

Оғирлиги – 340 гр.

АТИР СОВУНИ «ХУМО» ГОСТ 28546-2002.

Атир совуни – юқори сифатли ёғ хом-ашёсидан тайёрланади.

Совун асосига – хид берувчи, ранг берувчи, оқартирувчи махсулотлар қўшилади.

Бу махсулотлар – терини юмшатади, майинлик бахш этади, ювиш жараёнида яхши қўпикланади.

Хумо атир совуни таркиби – какос ёғи, пальма ёғи, гидротатсияланган олий навли ёғлар, глицерин, натрий хлорид, пластификаторлар, хушбуй компонентлар.

"Фарғонаёғмой" акциядорлик жамиятининг ташкилий структураси

structure

 

Предельная численность управленческого персонала - 34 (тридцать четыре) единицы (Постановление Президента Республики Узбекистан от 17 декабря 2013 года №ПП-2091).

Примечание: должности отделов и служб могут комплектоваться специалистами, а также из числа технического или производственного персонала, не относящегося к управленческому персоналу, согласно "Классификатору основных должностей служащих и профессий рабочих) (утвержден Постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан от 20 августа 2010 года №181).

  • 1
  • 2

   

Диққат! Агар Сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech