Welcome to “Фарғона ёғ-мой” АЖ   Click to listen highlighted text! Welcome to “Фарғона ёғ-мой” АЖ Powered By GSpeech

"ФАРҒОНА ЁҒ-МОЙ" АЖ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Чоп этилган: .

“Фарғонаёғмой” АЖ бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сонли Фармони ижросини таъминлаш бўйича Кузатув кенгашининг 2021 йил 8 январдаги 7-сонли баённомасига асосан қуйидаги носоҳавий объектларни сотилиши муносабати билан мустақил баҳоловчи ташкилотларни танлови учун эълон киритади:

1. Фарғона шаҳар, Меъмор кўчаси 12-уйда жойлашган автогараж (бино ва иншоотлари 23.09.2013 йилда 299/1-сонли кадастр хужжати расмийлаштирилган бўлиб, кадастр хужжати бўйича умумий ер майдони 12751.56 кв.м. (1.28 га), шундан бино ва иншоотлар майдони 1251.56 кв.метрдан иборат);
2. Фарғона шаҳар, А.Мухаммадиев кўчасида жойлашган савдо дўкони (бино ва иншоотларига 19.04.2012 йилда 3807-сонли кадастр хужжати расмийлаштирилган бўлиб, кадастр хужжати бўйича умумий ер майдони 966,43 кв.м. (0,10 га), шундан бино ва иншоотлар майдони 271,89 кв. метрдан иборат);
3. Қувасой шаҳар, Валик МФЙ, Валик қишлоғида жойлашган собиқ дам олиш маскани (бир қисмига 27.03.2019 йилда кадастр хужжати расмийлаштирилган бўлиб, кадастр хужжати бўйича умумий ер майдони 44700,00 кв.м. (4,47 га), шундан бино ва иншоотлар майдони 1685,98 кв.метрдан иборат).
Танловда иштирок этиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар Жамиятга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
- Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;
- Ташкилот устави нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Баҳолаш ишининг бажарилиши муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат таклифи;
- Тақдим этиладиган хужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.
Тижорат таклифларини 2021 йил 1 феврал 16:00га қадар қуйидаги манзилга юборишингиз сўралади: Фарғона шаҳар, Қиргули даҳаси, Меъмор кўчаси, 9- уй.
Мурожат учун телефонлар: (+99890) 303-02-67, (+99891) 652-00-81.
22.01.2021

(.pdf) Эълон.  Юқлаб олиш

 

 

Чоп килиш

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech