"Фарғона ёғ-мой" акциядорлик жамияти — ёғмой саноатининг йирик корхонаси. Тозаланган ва ҳидсизлантирилган пахта ёғи, пахта салат ёғи, озуқа саломаси, техник саломас, техник саломас ёғ кислоталари, юқори навли глицерин, хўжалик ва атир совуни, соя ёғи ва шроти ишлаб чикаради. Корхона дастлаб Фарғона давлат ёғ заводи номи билан 1930 йилда фойдаланишга топширилган. Корхона бир суткада 800 т пахта чигитини кайта ишлаш кувватига эга. 2003 йилда корхонада 9,8 минг тонна пахта ёғи, асосий маҳсулотлардан 2358 т "Узбекистан" ёғи, 259 т салат ёғи, 1096 т глицерин, 7676 т хўжалик совуни, 1224 т атир совун, 1293 т соапстокнинг дистилланган ёғ кислоталари ишлаб чиқарилди.
Батафсил