«FARGO'NA YOG'-MOY»

акциядорлик жамияти

150117, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9
  03732418532
info@fyom.uz

  • Асосий
  • Компания ҳақида
  • Жамиятнинг тарихи

«Фарғона ёғ-мой» тарихи

«Фарғонаёғмой» комбинати 1930 йилда ишлаб чиқаришга топширилган. 1931 йилдан бошлаб махсулот ишлаб чиқарган.

Биринчи ун йилликда 2-та ишлаб чиқариш – ёғ ишлаб чиқариш ва совун ишлаб чиқариши йўлга қўйилган бўлиб: асосий махсулот ўсимлик ёғи ва хўжалик совуни ишлаб чиқарилган.

1940 йилда комбинатда глицерин ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 1942 йили атир совуни ишлаб чиқарилган.

Махсулотнинг янги тури бўлган саломас-ишлаб чиқариш учун ёғларни тўйинтириш участкаси ишга тушган.

1960 йилда комбинатда ёғ-экстракция цехи ишлаб чиқаришга топширилган.

Корхона хаётида энг мухим саналардан бири 1963 йилда Ўзбекистонда биринчи бўлиб, кам харорат билан кристаллизациялаш усули билан хидсизлантирилган ва қадоқланган ёғ ишлаб чиқариш цехи ишга туширилган.

1964 йилда форпресс цехида қайта қуриш ишлари бошланиб, 1981-84 йилларда Германияда ишлаб чиқарилган Г-24 18 та пресс қурилмаси билан техник қайта жихозланган.

1970 йилда 1 йилига 10000 тонна корхона қувватига эга бўлган совун ишлаб чиқариш янги экспериментал линияси ўрнатиш кўзда тутилган.

1986 йилда ёғ кислоталарини тозаловчи цех (ДЖК) ишга тушириш билан атир совун рецептурасига тозаланган хом-ашё ва ёғ кислоталари қўшиш имкони туғилди.

1990 йилда Германияда ишлаб чиқарилган немис қурилмаси линиялари билан жихозланган янги тайёрлов бўлими ишга тушди.

Корхона ишга тушган 1931 йилда суткасига 374,7 тн чигитни қайта ишлаш қувватига эга бўлган. Хозирги кунда суткасига 400 тн чигитни қайта ишлаш қувватига эга. Хозирда пахта чигитининг етишмаслиги сабабли мавжуд қувватлардан фойдаланиш 35% фоизни ташкил этмоқда.

Корхонада 19 хил махсулот ишлаб чиқарилади:

тозаланган усимлик ёги, атир совун, 60 ва 70 фоизли кир совуни, техник ва озуқавий саломас, 94 ва 98 фоизли глицерин, дистилланган соапсток ёғ кислотаси, пальмитин, суюлтирилган совун, гудрон, шелуха, кунжара (шрот), натрий тузи ва бошқалар.

«Фарғонаёғмой» АЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 1 июндаги №3426 сонли фармойишига асосан шахар ташқарисига олиб чиқиб, қайта қурилган.

1994 йил июнь ойидан бошлаб Фарғона ёғ-мой комбинати Давлат мулки қўмитасининг буйруғига асосан «Фарғонаёғмой» очиқ акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилди ва устав фонди 5586,5 минг сўм этиб белгиланиб, битта акциянинг номинал қиймати 100 сўмни ташкил қилган.

Асосий воситаларни қайта бахолаш ҳисобига устав фонди 59762,0 минг сўмга оширилди (Давлат мулки қўмитасининг 12.07.1996 йилдаги буйруғи). Бунда акциялар сони 597620 та (591644 таси оддий ва 5976 таси имтиёзли) ни ташкил этди.

Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорлари билан йиллик соф фойда бир қисмини капитализация қилиш хисобига жамият устав фонди ва акция номинал қиймати ўзгартириб борилди:

12.05.2006 йилдаги умумий йиғилиш қарори: устав фонди 358572000 сўм, акция номинал қиймати 600 сўм;

4.04.2007 йилдаги умумий йиғилиш қарори: устав фонди 1195240000 сум, акция номинал қиймати 2000 сўм;

7.07.2010 йилдаги умумий йиғилиши қарори (қўшимча аниқланган давлат активлари ҳисобига): устав фонди 1833606000 сўм, акция номинал қиймати 2000 сўм;

Кузатув кенгашининг 26.07.2010 йилдаги 7-сонли қарори: устав фонди 4584015000 сўм, акция номинал қиймати 5000 сўм;

Кузатув кенгашининг 30.04.2011 йилдаги қарори: устав фонди 7334424000 сўм, акция номинал қиймати 8000 сўм;

29.06.2012 йилдаги умумий йиғилиш қарори: устав фонди 8251727000 сўм, акция номинал қиймати 9000 сўм даражасида белгиланган.

Хақиқатда 2017 йил 1 январ холатига

«Ўзпахтаёғ» АЖ улуши: 3 097 004 дона - 84,45 %.
Мехнат жамоаси улуши: 214 388 дона - 0,90 %.
Бошка ташқи сармоялар:  355 820 дона - 14,65 %.
Устав фонди: 17 951 002 740 сум.  
Чиқарилган акциялар: 3 667 212 дона.  
Номинал қиймати: 4 895 сўм.  

Жамиятнинг бошқарув органлари:

  • акциядорларнинг умумий йиғилиши;
  • Кузатув кенгаши;
  • ижроия орган – бошқарув.

 

Бошқарув раиси в.б.  – Мирзаахмедов Ахмаджон Мирзаевич

Бош хисобчи              – Хикматов Ойбек Абдурақибович

 

Чоп килиш

   

Диққат! Агар Сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.