«FARGO'NA YOG'-MOY»

акциядорлик жамияти

150117, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9
  03732418532
info@fyom.uz

  • Асосий
  • Компания ҳақида
  • Маҳсулотлар

Маҳсулотлар

ПАХТА ЧИГИТИДАН ОЛИНАДИГАН МАХСУЛОТЛАРНИ ҚИСКАЧА ТАВСИФИ.

ТОЗАЛАНГАН ПАХТА ЁҒИ O’ZDST 816:2006

Тозаланган пахта ёғи пахта чигитини пресслаш ва экстракциялаш усули билан олинади.

У юқори молекулали ёғ кислоталарининг глицеридларидир.

Тозалаш турига кўра, рафинация қилинган ёғ иккига бўлинади:

  1. Хидсизлантирилмаган рафинадланган пахта ёғи.
  2. Хидсизлантирилган рафинадланган пахта ёғи.

Овқат тайёрлаш мақсадида, озиқ-овқат таркибига қўйиш учун (консервалаш, нон махсулотлари тайёрлаш, майонез) ишлатилади.

Техник мақсадларда: мойлаш, алиф ва буёқ олиш учун ишлатилади, ёғни парчалаб олинган глицерин ва ёғ кислоталари медицинада дори дармон ишлаб чиқаришда маълум қисмларда қўшилади.

ЧИГИТ ШЕЛУХАСИ ТSh 86-21-1997.

Пахта чигити шелухаси – ёғ олиш мақсадида чигитни янчиб, мағизини ажратиб олинганидан кейинги махсулот.

Пахта чигити шелухасини саноатни турли тармоқларида ва қишлоқ хўжалигида ишлатилади. Чорва учун ем хисобланади.

Фурфурол, ксилит ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадларда ишлатилади.

ТОСТЕРЛАНГАН ПАХТА КУНЖАРАСИ ГОСТ 606-75.

Пахта кунжараси чақилган пахта чигитини форпресс-экстракция усули билан ишлаб чиқарилади.

Пахта кунжараси қишлоқ хўжалигида чорвачилик учун ем хисобланади ва комбикорм таркибига қўшилади.

«Фарғона ёғ-мой» АЖ да оч сарик рангдан-тўқ жигарранггача кунжара олинади.

60% ва 70% ХЎЖАЛИК СОВУНИ ТSh 86-22:2004.

60 % ва 70 % хўжалик совуни – кислоталарни натрийли тузлари (табиий ва синтетик).

60 % ва 70 % хўжалик совуни – асосан (табиий ва синтетик) кислоталарни натрийли тузларидан таркиб топган махсулот.

«Фарғона ёғ-мой» АЖ да 60 % ва 70 % хўжалик совуни юқори навли ёғлардан олинган хом-ашё асосида пиширилади. Юқори даражада ювувчанлик сифати бор.

Пахта толасидан ва синтетик толадан тўқилган материалларни ювиш учун ишлатилади.

Оғирлиги – 340 гр.

АТИР СОВУНИ «ХУМО» ГОСТ 28546-2002.

Атир совуни – юқори сифатли ёғ хом-ашёсидан тайёрланади.

Совун асосига – хид берувчи, ранг берувчи, оқартирувчи махсулотлар қўшилади.

Бу махсулотлар – терини юмшатади, майинлик бахш этади, ювиш жараёнида яхши қўпикланади.

Хумо атир совуни таркиби – какос ёғи, пальма ёғи, гидротатсияланган олий навли ёғлар, глицерин, натрий хлорид, пластификаторлар, хушбуй компонентлар.

Чоп килиш

   

Диққат! Агар Сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.