Welcome to “Фарғона ёғ-мой” АЖ   Click to listen highlighted text! Welcome to “Фарғона ёғ-мой” АЖ Powered By GSpeech

«FARGO'NA YOG'-MOY»

акциядорлик жамияти

150117, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9
  73 241 69 68
info@fyom.uz

“Фарғона ёғ-мой” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши БАЁНИ (23.09.2017)

Йиғилиш ўтказилган сана: 2017 йил 23 сентябрь
Йиғилиш ўтказилган вақт: соат 11:00
Йиғилиш ўтказилган жой: Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси 9-уй.
Жамиятнинг овоз берувчи акциялари умумий сони - 3 643 308 дона
Йиғилишда рўйхатга олинган овоз берувчи акциялар сони - 3107068 дона
Умумий йиғилиш кворуми - 85,28 %
Йиғилиш раиси: Б.Шарипов – жамият Кузатув кенгаши раиси.
Йиғилиш котиби: И.Гафурова
КУН  ТАРТИБИ:
1. 2016 йил якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш.
2. Жамиятда илмий-техник марказ ташкил этиш.
3. Жамиятда илмий-техник марказ ташкил этилиши муносабати билан жамият ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ва тасдиқлаш.
4. Жамиятнинг янги тахрирдаги уставини тасдиқлаш.
СЎЗГА  ЧИҚДИЛАР:
Йиғилишни Кузатув кенгаши раиси Б.Шарипов очди ва навбатдан ташқари умумий йиғилишига келган акциядорларни рўйхатга олиш натижалари билан таништириш учун сўзни саноқ комиссиясининг раисига берди.
Саноқ комиссиясининг раиси йиғилишда умумий 3 643 308 та овозга эга бўлган 1231 та акциядорлардан 3104628 та овозга эга бўлган 15 та акциядорлар қатнашаётганлигини маълум қилди. Бу умумий овозлар сонининг 85,28 фоизни ташкил қилади. Йиғилишда кворум мавжуд ва йиғилиш ўтказишга ваколатли эканлиги эълон қилди.
Кузатув кенгаши раиси йиғилишни очиқ деб эълон қилишни таклиф этди ва ушбу таклифни овозга қўйди.
“Тарафдорлар” - бир овоздан, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ.
Кузатув кенгаши раиси йиғилишни ўтказиш учун Ишчи президиум сайлашни таклиф этди ва унинг сони ҳамда таркиби бўйича таклиф киритишни сўради.
“Ишчи Президиум 3 кишидан иборат бўлсин”, деган таклиф тушди ва овозга қўйилди.
“Тарафдорлар” - бир овоздан, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ
“Ишчи президиумига қуйидагилар сайлансин”, деган таклиф тушди:
Б.Шарипов - Кузатув кенгаш раиси, йиғилиш раиси.
Ф.Акбаров -     “Ўзпахтасаноатэкспорт” ХК вакили;
А.Мирзаахмедов -    “Фарғона ёғ-мой” АЖ бошқарув раиси.
Йиғилиш котиби: И.Гафурова
“Тарафдорлар” - бир овоздан, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ
Йиғилиш раиси Б.Шарипов Кузатув кенгаши томонидан тузилган саноқ комиссиясининг сони ва таркибини эълон қилди ҳамда уни тасдиқлашни таклиф этди. Саноқ комиссияси Эргашев Икром, Махмудова Зуннура, Хакимова Розалар таркибида тузилган. Ушбу таклиф овозга қўйилди.
“Тарафдорлар” - бир овоздан, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ
Йиғилиш раиси саноқ комиссиясига ишга киришиш мумкинлигини маълум қилди.
Йиғилиш раиси Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган кун тартибини эълон қилди ва навбатдан ташқари умумий йиғилишнинг қуйидаги регламентини таклиф қилди.
Маърузачиларга – ҳар бир масалага 10 минутгача, музокарага 5 минутгача.
Йиғилиш регламенти бир овоздан тасдиқланди. Йиғилиш раиси кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган кун тартибини эълон қилди. Овоз бериш кун тартибининг
1-4 масалалари бўйича кўп овозли бюллетен, овоз бериш бюллетенлари акциядорларга уларни рўйхатга олиш пайтида тарқатилганлиги ва овоз бериш ҳамма масалалар муҳокама қилиб бўлинганидан сўнг амалга оширилишини таъкидлаб ўтди.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларни муҳокамасига ўтилди.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Кузатув кенгаши раиси Б.Шарипов маъруза қилди ва “Фарғона ёғ-мой” АЖ томонидан 2016 йилда 3 382 173 000 сўм соф фойда олинган бўлиб, соф фойданинг 40 фоизини дивиденд тўловига йўналтириш тўғрисида жамият акциядори - “Ўзпахтаёғ” АЖнинг 2017 йил 22 июндаги ВД/8-1449-сонли хатини инобатга олиб, Кузатув кенгашнинг 2017 йил 25 майдаги 7-сонли йиғилиш баёнига асосан соф фойдани қуйидагича тақсимлаш таклифи билдирилди:
1. Дивиденд тўловига йўналтириш учун (3 643 308 дона оддий акциялар бўйича 365,0 сўмдан ҳамда 23904 дона имтиёзли акциялар бўйича 980,2 сўмдан) 1 353 233 340,0 сўм (40,01 %);
2. Жамият заҳира фондини шакллантириш учун 169 108 650 сўм (5,0 %);
3. Кузатув кенгаши ва бошкарув аъзолари, саноқ комиссиясини рағбатлантириш учун 67 643 460 сўм (2,0 %);
4. Корхонани ривожлантириш йўналтириш учун, кейинчалик корхонанинг устав фондига капитализация қилиш шарти билан 1 792 187 550,00 сўм (52,99%).
“Фарғона ёғ-мой” АЖ Кузатув кенгаши раиси, “Ўзпахтаёғ” АЖнинг ишончли вакили Б.Шарипов Кузатув кенгашнинг соф фойда тақсимоти бўйича таклифини йиғилиш қатнашчиларига эшиттириб ўтгандан сўнг, ҳозирги кунда корхонада ишловчи ишчи-ходимлар 2016 йилда соф фойдани кўпайтиришга бевосита ҳисса борлигини инобатга олиб, хар бир ишчи-ходимга Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақини икки баробари миқдорида мукофот пули бериш мақсадга мувофиқ бўлишини, қолган қисмини корхонанинг устав фондига капитализация қилиш шарти билан қолдиришни айтиб, соф фойдани қуйидагича тақсимлаш тўғрисида таклиф овозга қўйилди:
 Дивиденд тўловига йўналтириш учун    1 353 233 340  сўм
(соф фойданинг 40,01 фоизи)
оддий акция учун 365,00 сўм ва имтиёзли акция учун 980,00 сўм
Жамият ишчи-ходимларини мукофотлашга
(675 киши)    202 196 250 сўм
(соф фойданинг 5,98 фоизи)
Заҳира фондини шакллантириш учун    169 108 650 сўм
(соф фойданинг 5,0 фоизи)
Кузатув Кенгаши, бошқарув, тафтиш комиссияси аъзолари, котибият ва саноқ комиссиясини рағбатлантириш учун    93 009 757 сўм
(соф фойданинг 2,75 фоизи)
Корхонани ривожлантиришга, яъни кейинчалик корхонанинг устав фондига капитализация қилиш учун    1 564 625 003 сўм
(соф фойданинг 46,26 фоизи)
Жами :    3 382 173 000 сўм
Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича Кузатув кенгаши раиси Б.Шарипов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги ПҚ-3144-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2432-сонли “2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятининг 2017 йил 12 августдаги 8/8-сонли Бошқарув қарорини йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирди. Қарорга асосан “Фарғона ёғ-мой” АЖнинг соя селекцияси, уруғчилиги, уни етиштириш агротехникаси ва қайта ишлашни ривожлантириш бўйича илмий-техник марказ ташкил этилиши мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлаб ўтди ва йиғилиш қатнашчиларига илмий-техник марказ ташкил этилсин деган таклиф овозга қўйилди.
Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан Кузатув кенгаши раиси Б.Шарипов корхона қошида ташкил этилаётган соя селекцияси, уруғчилиги, уни етиштириш агротехникаси ва қайта ишлашни ривожлантириш бўйича илмий-техник маркази штатлар жадвали беш кишидан иборат бўлишини, жумладан директор, бош агроном, етакчи илмий ходим, катта илмий ходим, агроном инспектор штатлари киритилиб, мехнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасидан фойдаланиладиган таъриф коэффициентларидан фойдаланишни айтиб ўтди. Илмий-техник марказ ташкил этилиши муносабати билан корхона бошқарув структурасига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарорда кўрсатилган бўлиб, жамият янги ташкилий тузилмаси қайта тасдиқланиши тўғрисида айтиб ўтди.
Муҳокамадан сўнг, “Жамиятда илмий-техник маркази ташкил этилиши муносабати билан жамият ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритилсин ва тасдиқлансин” деган таклиф овозга қўйилди.
Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан Кузатув кенгаши раиси Б.Шарипов жамиятда илмий-техник марказ ташкил этилиши муносабати билан жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши билан янги тахрири тасдиқланишини ва давлат рўйхатидан қайта ўтказилишини таъкидлаб ўтди. Шу сабабли  уставнинг янги ўзгартириш ва қўшимчалар билан янги тахририни ўқиб эшиттирди.
Муҳокамадан сўнг “Жамиятда илмий-техник маркази ташкил этилиши муносабати билан жамият уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан янги тахрири тасдиқлансин” деган таклиф овозга қўйилди.
Йиғилиш раиси Б.Шарипов акциядорлар томонидан киритилган таклифларга бюллетень орқали овоз бериш йўли билан ўз муносабатларини билдиришларини сўради.
Овозларни ҳисоблаш учун 10 минут танаффус эълон қилинди.
Танаффусдан сўнг, йиғилиш раиси сўзни саноқ комиссияси раиси И.Эргашевга берди. И.Эргашев саноқ комиссияси мажлисининг 2-сонли баёнини ўқиб берди (илова қилинади). Жумладан:
Хақиқий деб топилган бюллетенлар сони 15 дона, яъни 3107068 та овоз.
Овоз бериш натижалари қуйидагича:
Кун тартибидаги биринчи масаласи бўйича:
“Тарафдорлар” – 100 %, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ.
Кун тартибидаги иккинчи масаласи бўйича:
“Тарафдорлар” – 100 %, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ.
Кун тартибидаги учинчи масаласи буйича:
“Тарафдорлар” – 100 %, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ.
Кун тартибидаги тўртинчи масаласи буйича:
“Тарафдорлар” – 100 %, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ.
“Фарғона ёғ-мой” акциядорлик жамияти акциядорларининг
навбатдан ташқари умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1.    “Фарғона ёғ-мой” акциядорлик жамиятининг 2016 йил якунлари олинган 3 382 173 000 сўмлик соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин:
Дивиденд тўловига йўналтириш учун    1 353 233 340  сўм
(соф фойданинг 40,01 фоизи)
оддий акция учун 365,0 сўм ва имтиёзли акция учун 980,0 сўм
Жамият ишчи-ходимларини мукофотлашга
 (675 киши)    202 196 250 сўм
(соф фойданинг 5,98 фоизи)
Резерв фондини шакллантиришга    169 108 650 сўм
(соф фойданинг 5,0 фоизи)
Жамият Кузатув Кенгаши, бошқарув органи, тафтиш комиссияси аъзолари, котибият ва саноқ комиссиясини рағбатлантиришга    93 009 757 сўм
(соф фойданинг 2,75 фоизи)
Корхонани ривожлантиришга, яъни кейинчалик корхонанинг устав фондига капитализация қилиш учун    1 564 625 003 сўм
(соф фойданинг 46,26 фоизи)
Жами :    3 382 173 000 сўм
2.    “Фарғона ёғ-мой” акциядорлик жамиятида илмий-техник марказ ташкил этилсин.
3.    “Фарғона ёғ-мой” акциядорлик жамиятида илмий-техник маркази ташкил этилиши муносабати билан жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритилсин ва тасдиқлансин.
4.    “Фарғона ёғ-мой” акциядорлик жамиятнинг янги тахрирдаги устави тасдиқлансин.
Йиғилиш раиси                              Б.Шарипов
Йиғилиш котиби                            И.Гафурова

Баённома 25.09.2017 йил куни икки нусхада расмийлаштирилди.

Чоп килиш

   

Диққат! Агар Сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech