«FARGO'NA YOG'-MOY»

акциядорлик жамияти

150117, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9
  03732418532
info@fyom.uz

Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор (12.08.2016)

1. Ушбу чиқарилишдаги эгасининг номи ёзилган акциялар тури (оддий ёки имтиёзли): оддий.

2. Ушбу акциялар чиқарилишининг шакли: хужжатсиз.

3. Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг номинал қиймати (сўм): 4895 сўм.

4. Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг сони (дона): 2 405 344 (икки миллион тўрт юз беш минг уч юз қирқ тўрт) дона.

5. Ушбу чиқарилишнинг умумий хажми (сўм): 11 774 158 880 сўм.

6. Ушбу чиқарилишдаги акциялар эгаларининг хуқуқлари:

  • жамият акциядорлари реестрига киритилиш;
  • ўзи ҳақида депо ҳисобварағидан кўчирма олиш;
  • жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
  • акциядорлик жамияти тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
  • акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этиш;
  • акциядорлик жамиятининг уставига мувофиқ эмитентнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва тўғри ахборот олиш;
  • олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
  • қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • қимматли қоғозлар сотиб олиш вақтида зарар кўриш ва (ёки) фойданинг бир қисмини йўқотиш эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликни суғурталаш;
  • Акциядорлар амалдаги қонунчиликда хамда жамият уставида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўладилар.

7. Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олинишига нисбатан жамият уставидаги ва/ёки чиқарилиш тўғрисидаги қарордаги хар қандай чеклашлар:

Жамият уставида ва акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорда ушбу чиқарилишга нисбатан чеклашлар мавжуд эмас.

8. Жамият устав капиталининг миқдори (сўм): 17 951 002 740 сўм.

9. Илгари жойлаштирилган акциялар сони (турлари бўйича тақсимланган холда кўрсатилади): Жамиятнинг илгари жойлаштирилган акциялари 3 643 308 дона оддий ва 23 904 дона имтиёзли хужжатсиз кўринишдаги акцияларни ташкил этади.

10. Илгари жойлаштирилган облигациялар сони (турлари ва кўринишлари бўйича тақсимланган холда кўрсатилади): - жамият томонидан илгари корпоратив облигациялар чиқарилмаган ва жойлаштирилмаган.

11. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг шартлари ва тартиби:

11.1. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг усули (очиқ ёки ёпиқ обуна): Ушбу чиқарилишдаги акциялар очиқ обуна усулида жойлаштирилади.

11.2. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг муддати: Жамият томонидан қўшимча акцияларни жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

Бунда:

Жойлаштиришни бошлаш санаси - қўшимча акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган сананинг 15-кунидан бошланади.

Жойлаштиришни тугатиш санаси - ушбу чиқарилишдаги охирги акция жойлашган кун, лекин ушбу кун қўшимча акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 365 кундан ошмаслиги лозим.

11.3. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг тартиби:

Ушбу чиқарилишдаги акциялар қимматли қоғозларнинг биржа бозорида амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда битимлар тузиш йўли билан жойлаштирилади.

Қимматли қоғозларни жойлаштиришда андеррайтерлар жалб қилинмайди.

11.4. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширувчи инвестиция воситачисининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўз ичига олган тўлиқ фирма номи, жойлашган жойи, почта манзили, телефони:

Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси тўғрисида маълумот:

Тўлиқ фирма номи: «Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси» Давлат унитар корхонаси

Жойлашган жойи: 100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Бухоро кўчаси, 10 уй.

Почта манзили: 100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Бухоро кўчаси, 10 уй

Телефон ва факс: (0371) 236-14-34; 233-13-57.

Қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширувчи инвестиция воситачилари тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ фирма номи: “ISHONCH LTD” масъулияти чекланган жамияти.

Жойлашган жойи: 150100, Фарғона шаҳри, Қомус кўчаси, 40 уй.

Почта манзили: 150100, Фарғона шаҳри, Қомус кўчаси, 40 уй.

Телефон ва факс: (0373) 244-30-37.

2. Тўлиқ фирма номи: «FARG`ONA VAQT» масъулияти чекланган жамият.

Жойлашган жойи: 150100, Фарғона шаҳри, Маърифат кўчаси 22-уй.

Почта манзили: 150100, Фарғона шаҳри, Маърифат кўчаси 22-уй.

Телефон: (0 373) 244-14-16.

11.5. Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли хуқуқни амалга ошириш тартиби: Жамият акциядорларининг 12.08.2016 йилдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорига асосан акцияларни жойлаштиришда имтиёзли ҳуқуқ қўлланилиши кўзда тутилмаган.

11.6. Ушбу чиқарилишдаги акциялар бахоси (бахолари) ёки жойлаштириш бахосини белгилаш тартиби: Акциялар бозор кийматида, лекин номинал қийматидан кам бўлмаган нархда жойлаштирилади.

Акцияларнинг қимматли қоғозлар бозорига (савдога) чиқариш нархи қўшимча акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин эмитентнинг ваколатли бошқарув органи томонидан белгиланади.

11.7. Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби:

Акциялар учун тўловлар пул маблағлари билан амалга оширилади. Тўловлар амалдаги “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида” ги ҳамда “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва шартлар асосида амалга оширилади.

11.8. Ушбу акциялар чикарилиши амалга ошмаган деб топилган такдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни кайтариш тартиби: Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда, акциялар учун қабул қилинган тўловлар акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб тан олинган кундан бошлаб 10 (ўн) кун муддат ичида қонунчиликда белгиланган тартибда қайтарилади.

12. Эмитент томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши (қўшимча чиқарилиши) тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига мувофиқ ошкор қилиш тартиби:

Ушбу акциялар чиқарилиши билан боғлиқ ахборот қонун хужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда қуйидагича ошкор қилинади:

  • қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг расмий сайтида: www.openinfo.uz
  • жамиятнинг корпоратив веб-сайтида: www.fyom.uz;
  • жамиятнинг қимматли қоғозлари фонд биржасининг листингига киритилган бўлса фонд биржасининг расмий веб-сайтида: www.uzse.uz.

Мазкур акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорнинг асл нусхаси билан барча манфаатдор шахслар Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси 9 уйдаги жамият жойлашган манзили бўйича иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача танишиши мумкин.

Акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор нусхасини манфаатдор шахслар жамиятга ёзма мурожаат қилиб олишлари мукин.

13. Бошқа маълумотлар: Кўзда тутилмайди.

 

Чоп килиш

   

Диққат! Агар Сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.