«FARGO'NA YOG'-MOY»

акциядорлик жамияти

150117, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9
  03732418532
info@fyom.uz

Хурматли акциядорлар!

“Фарғонаёғмой” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2019 йил 28 июн куни соат 11-00 да Фарғона шахар, Меъмор кўчаси 9-уй манзилида ўтказилади. Акциядорларни рўйхатга олиш 2019 йил 28 июн куни соат 8-30 дан 10-30 гача амалга оширилади. Электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак., Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Кун тартибидаги масалалар:

1. 2018 йилда жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилиниши юзасидан Кузатув кенгашининг ҳисоботи ва қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш.
2. 2018 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан жамият бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
3. 2018 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб варағини тасдиқлаш.
4. Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш.
5. Ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш.
6. 2018 йил якуни бўйича жамият соф фойдасини тақсимлаш.
7. 2019 йил учун жамият Бизнес-режаси ҳамда даромад ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.
8. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
9. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
10. Жамият бошқаруви аъзоларини сайлаш.
11. Жамият бошқаруви раисини ваколатини узайтириш ёки муддатдан олдин тугатиш.
12. Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти учун ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
13. Жамиятнинг узоқ муддатли стратегиясини тасдиқлаш.
14. Жамият Устави ва ички низомларига ўзгартириш ва қўшимчалар билан янги таҳририни тасдиқлаш.
15. 2014 йил якунлари бўйича ҳисобланган дивиденд тўловларини талаб қилиб олинмаган қолдиқ қисмини жамият фойдасига олиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида.
16. Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси хулосасини хабар бериш шаклини тасдиқлаш.

   

Диққат! Агар Сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.