Welcome to “Фарғона ёғ-мой” АЖ   Click to listen highlighted text! Welcome to “Фарғона ёғ-мой” АЖ Powered By GSpeech

«FARGO'NA YOG'-MOY»

акциядорлик жамияти

150117, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9
  73 241 69 68
info@fyom.uz

“Фарғона ёғ-мой” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!!

“Фарғона ёғ-мой”акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА
Ҳурматли акциядорлар, Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9-уй манзилида жойлашган, “Фарғона ёғ-мой”акциядорлик жамияти, Сизга 2022 йил 28 июн куни соат 1100да Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9-уй манзилида (жамият мажлислар зали) акциядорлик жамиятимиз акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.
Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2022 йил 22 июн ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2022 йил 28 июн куни соат 8:30 да бошланиб соат 10:30 гачадавом этади.
Сизга навбатдаги умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қиламиз:
КУН ТАРТИБИ:
1. 2021 йилда жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилиниши юзасидан Кузатув кенгашининг ҳисоботи ва қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш.
2. 2021 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан жамият бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
3. 2021 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб варағини тасдиқлаш.
4. Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш.
5. Ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш.
6. 2021 йил якуни бўйича жамият соф фойдасини тақсимлаш.
7. 2022 йил учун жамият Бизнес-режаси ҳамда даромад ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.
8. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
9. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
10. Жамият бошқаруви аъзоларини сайлаш.
11. Жамият бошқаруви раисини сайлаш.
12. Жамиятнинг 2022 йил молия-хўжалик фаолияти учун ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
13. 2017 йил якунлари бўйича ҳисобланган дивиденд тўловларини талаб қилиб олинмаган қолдиқ қисмини жамият фойдасига олиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида.
14. Жамият бошқарув структурасини тасдиқлаш.
15. Жамият Устави ва ички низомларига ўзгартириш ва қўшимчалар билан янги таҳририни тасдиқлаш.
16. Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси хулосасини хабар бериш шаклини тасдиқлаш.
Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар навбатдаги умумий йиғилишининг материаллари (ахборотлари) билан Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9-уй манзилида жойлашган, “Фарғона ёғ-мой” акциядорлик жамиятида танишишингиз мумкин.
Навбатдаги умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса–Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.
Жамиятнинг барча акциядорлари диққатига!!!
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларига кўра акциядорлар умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг элетрон почтаси орқали амалга оширилишини хисобга олиб, ўзингизни электрон почта манзилингиз хақида маълумотни жамиятнинг Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. электрон почта манзилига тақдим этишингизни сўраймиз.
Жамият кузатув кенгаши котибияти.
Teл: 0373-241-69-65

   

Диққат! Агар Сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech