Welcome to “Фарғона ёғ-мой” АЖ   Click to listen highlighted text! Welcome to “Фарғона ёғ-мой” АЖ Powered By GSpeech

«FARGO'NA YOG'-MOY»

акциядорлик жамияти

150117, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9
  73 241 69 68
info@fyom.uz

“Фарғона ёғ-мой” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига

“Фарғона ёғ-мой” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташкари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА
Ҳурматли акциядор, Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9-уй манзилида жойлашган, “Фарғона ёғ-мой” акциядорлик жамияти, Сизга 2023 йил 21 апрел куни соат 1000 даЎзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9-уй манзилида (жамият мажлислар зали) акциядорлик жамиятимиз акциядорларининг навбатдан ташкари умумий йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.

Навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2023 йил 17 апрел ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.
Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2023 йил 21 апрель куни соат 8:00 да бошланиб соат 09:30 гача давом этади.
Сизга навбатдан ташкари умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қиламиз:
КУН ТАРТИБИ:
1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказиш регламентини ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
2. Халқаро аудиторлик ташкилотлари иштирокида миллий ва халқаро стандартлар бўйича ташқи аудитни тасдиқлаш.
Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар навбатдан ташкари умумий йиғилишининг материаллари (ахборотлари) билан Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9-уй манзилида жойлашган, “Фарғона ёғ-мой” акциядорлик жамиятида танишишингиз мумкин.
Навбатдан ташкари умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса–Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.
Жамиятнинг барча акциядорлари диққатига!!!
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига кўра акциядорлар умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг элетрон почтаси орқали амалга оширилишини хисобга олиб, ўзингизни электрон почта манзилингиз хақида маълумотни жамиятнинг : Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак., ҳамда Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. электрон почта манзилларига тақдим этишингизни сўраймиз.
Жамият кузатув кенгаши котибияти.
Teл: +99891-652-00-81
24.03.2023 йил.

 

   

Диққат! Агар Сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech