«FARGO'NA YOG'-MOY»

акциядорлик жамияти

150117, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9
  03732418532
info@fyom.uz

  • Асосий
  • Янгиликлар
  • “Фарғона ёғ-мой” АЖ акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилди

“Фарғона ёғ-мой” АЖ акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилди

АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ҚУЙИДАГИЧА ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. 2015 йилда жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилиниши юзасидан Кузатув кенгашининг ҳисоботи ва қабул қилинган қарорлари тасдиқлансин.

2. 2015 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан жамият бошқаруви раисининг ҳисоботи тасдиқлансин.

3. 2015 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар ҳисобварағи тасдиқлансин.

4. Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосаси тасдиқлансин.

5. Жамиятнинг 2015 йил молия-хўжалик фаолияти юзасидан “AUDIT PROFESSIONAL PRAKTIK” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг  хулосаси тасдиқлансин.

6. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича соф фойда 1 284 857 000 сўм қуйидагича тақсимлансин:

  • Дивиденд тўлови учун (3 643 308 дона оддий акциялар бўйича 175,20 сўмдан ҳамда 23 904 дона имтиёзли акциялар бўйича 175,20 сўмдан) 642 495 542,40 сўм (50,00%);
  • Резерв фонди учун 64 242 850 сўм (5,00%);
  • Кузатув кенгаши ва бошкарув аъзолари, саноқ комиссиясини рағбатлантириш учун 25 697 140 сўм (2,0%);
  • кейинчалик устав фондига капитализация қилиш шарти билан корхонани ривожлантиришга 552 421 467,60 сўм (43,00%).

7. 2016 йил учун жамият Бизнес-режаси ҳамда даромад ва харажатлар сметасини тасдиқлансин.

8. Жамият кузатув кенгашига қуйидагилар сайлансин:

Ш.С.Балтабаев, Б.М.Шарипов, С.Б.Ниязов, С.Ш.Якубов, А.М.Мавлянов, Ф.Р.Акбаров, Ў.Т.Джураев, О.Шарипов, С.Қурбоналиев.

9. Тафтиш комиссияси қуйидаги рўйхат бўйича сайлансин:

Б.Фармонов, А.А.Абдурахимов, Н.Р.Қамбарова.

10. Жамият бошқарувининг таркиби қуйидаги рўйхат бўйича вақтинча вазифасини бажарувчи этиб сайлансин:

А.Мирзаахмедов, И.Эргашев, М.Абдурахмонов, Б.Сафаров, Дж.Давлятова.

11. А.Мирзаахмедов Жамият бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлансин.

12. Жамиятнинг 2016 йил фаолияти бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш
“MAN GROUP AUDIT” МЧЖ аудит ташкилоти ва унга тўланадиган хизмат ҳақи миқдори
14 млн. сўм этиб тасдиқлансин.

13. Жамият Уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан янги таҳрири тасдиқлансин.

14. 2011 йил якунлари бўйича ҳисобланган хамда бугунги кунга қадар дивиденд тўловларини талаб қилиб олинмаган қолдиқ қисми 169 200 сўми жамият ихтиёрида қолдирилсин.

15. “Фарғона ёғ мой” АЖда Корпоратив бошқарув кодекси жорий этилсин.

16. Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилганлиги тўғрисида хабар бериш шакли тасдиқлансин.

17. Жамият ички низомлари уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан янги таҳрири тасдиклансин.

18. Жамиятни “Ахборот сиёсати тўғрисида”ги, “Ички назорат тўғрисида”ги, “Дивиденд сиёсати тўғрисида”ги ва “Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги низомлари тасдиқлансин.

 

 

   

Диққат! Агар Сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.