Welcome to “Фарғона ёғ-мой” АЖ   Click to listen highlighted text! Welcome to “Фарғона ёғ-мой” АЖ Powered By GSpeech

Акс эттириш созлаш

Шрифт ошириш:
Сайт ранги
Тасвирлари

Кўрсаткичлар

“Фарғонаёғмой” Акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида давлат улушини қўшимча акция чиқариш йўли билан 51 фоизга етказиш бўйича 2-сонли йиғилиши 2015 йил 29 июн куни бўлиб ўтди. Бу йиғилишда қўшимча 2405344 дона, номинал қиймати 4895 сўмдан бўлган акциялар чиқарилиши қарори қабул қилинди. Шунда давлат улуши 84,45 %дан 51,0 %га тушади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли Фармони ижроси бўйича корхонада янги замонавий талаблар асосида ташкил этилган структура 2015 йил 5 июн куни акциядорлар умумий йиғилишида тасдиқланди. Бу структрага асосан корхонада янги лавозимлар ташкил этилиб, бу лавозимларга юқори малакали мутахассислар ривожланган давлатлар амалиёти асосида ўқишлар ташкил этиш, хар бир лавозимларга мутахассислар конкурс асосида қабул қилиниши бўйича ишлар ташкил қилинган.

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлда қабул қилинган “Аксиядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.1994 йилдаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Йуқорида таъкидланган Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказишни електрон шаклига ўтиш, қимматли қоғозлар бўйича операциялар ва битимларни тузишга доир чекловларни қайта кўриб чиқиш ва бекор қилишни назарда тутади.

 
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech