Welcome to “Фарғона ёғ-мой” АЖ   Click to listen highlighted text! Welcome to “Фарғона ёғ-мой” АЖ Powered By GSpeech

«FARGO'NA YOG'-MOY»

акциядорлик жамияти

150117, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9
  73 241 69 68
info@fyom.uz

  • Асосий
  • Расмий
  • Тендерлар
  • “FARG’ONA YOG’-MOY” АЖ Бошқарув раиси лавозимига номзодларни саралаш бўйича танлов ўтказиш тўғрисида Э Ъ Л О Н

“FARG’ONA YOG’-MOY” АЖ Бошқарув раиси лавозимига номзодларни саралаш бўйича танлов ўтказиш тўғрисида Э Ъ Л О Н

“FARG’ONA YOG’-MOY” АЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори, жамият Устави ҳамда“FARG’ONA YOG’-MOY” АЖ ижроия органи рахбар ва раҳбар ўринбосарлари лавозимига номзодлар танловини ташкиллаштириш ва ўтказиш Регламенти”га асосан жамият ижро органи таркибига малакали мутахассисларни, жумладан хорижий менеджерларни жалб қилиш мақсадида жамият бошқарув раиси лавозимига номзодларнисаралаш бўйича танлов эълон қилади.

Лавозим таснифи:
1. Компаниянинг жорий фаолиятини бошқариш;
2. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил қилиш;
3. Максимал фойда олиш ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш мақсадида жамиятнинг барқарорлиги ва самарадорлигини таъминлаш.
Малака талаблари:
- олий маълумотга эга бўлиши;
- ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги билимга эга бўлиши;
- иқтисодиёт, менежмент ва маркетинг соҳасидаги билимга эга бўлиши;
- корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш қобилиятини мавжудлиги;
- Ёғ-мой саноати соҳасида раҳбар лавозимларида камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;
- Чет тилларини билиш (рағбатлантирилади)
- Ёғ-мой саноати соҳасида ўз бизнес режангизга эга бўлиши
- Тегишли билим ва тажрибага, юқори малакага эга бўлиши, яъни ўз соҳаси бўйича малакали бўлиши, ўз соҳасининг томонларини чуқур ва ҳар томонлама билиши керак.
Танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатиларни тақдим қилиш зарур:
- Ўз қўли билан ёзилган ариза;
- Автобиография (батафсил кўрсатилсин)
- Касбий маълумотни, иш стажи ва малакасини тасдиқловчи хужжатлар, сертификатлар;
- Мехнат дафтарчаси нусхаси;
- Алоқа учун маълумотлар;
Танлов хужжатларини топширишнинг охирги муддати - эълон берилган санадан 20 кун (ҳисобланади).
Танлов ўтказиш муддати - танлов таклифлари ва хужжатлари олингандан кейин 5 иш куни давомида ўтказилади.
Танлов таклифлари ва хужжатлар мухрланган конвертларда ва конвертнинг устки қисмида танловда иштирок этувчи номзоднинг танловда иштирок этиш учун аризаси илова қилинган холда тақдим қилинади.
Хужжатлар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 150117, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9-уй
Маълумотлар учун алоқалар: тел.: +99873 241-85-42, +99873241-85-32.
Веб-сайт: www.fyom.uz
E-mail: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. , Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2019 йилдаги 356-сонли қарорига биноан “FARG’ONA YOG’-MOY” АЖБошқарув раиси лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишилган ҳолда акциядорлар умумий йиғилиши муҳокамасига киритилади.
Белгиланган муддатлардан кейин юборилган таклифлар танловда иштирок этмайди.

Чоп килиш E-mail

   

Диққат! Агар Сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech