«FARGO'NA YOG'-MOY»

акциядорлик жамияти

150117, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9
  73 241 69 68
info@fyom.uz

  • Асосий
  • Расмий
  • Тендерлар
  • «Фарғона ёғ-мой» АЖ 2022 йил якуни бўйича ташқи аудитни ўтказиш учун танлов эълон қилади.

«Фарғона ёғ-мой» АЖ 2022 йил якуни бўйича ташқи аудитни ўтказиш учун танлов эълон қилади.

«Фарғона ёғ-мой» акциядорлик жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари ва Халқаро аудит стандартлари ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш керак.
Ташқи аудиторлик ташкилотига қўйиладиган талаблар:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелдаги
ПҚ-615-сон қарори билан тасдиқланган “Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги Низом”га эга бўлиши;
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензияси ва фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси полиси (ҳужжати)га эга бўлиши;
- Йирик ташкилотлар ва корхоналар билан ишлаш (беш йилдан кам бўлмаган) тажрибасига ва аудиторлик хизматлари бўйича ёрдам кўрсатиш учун зарурий ходимларга эга бўлиши керак.
Танловда қатнашиш учун даъвогарлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
- Ташкилотнинг фаолияти ва ўтказган амалиёт (операция)лари ҳақидаги ахборотларни ўз ичига олган даъвогар тўғрисидаги лицензия ва маълумотлар нусхаси;
- Аудиторлик фаолияти тажрибасини, малакаси ва бошқа маълумотларни таснифловчи раҳбарнинг ва аудиторларнинг амалдаги малакавий сертификатлари нусхаси.
Танловда қатнашишга ёзма мурожаатлар ушбу эълон чоп этилгандан кейин 7 кундан кечиктирмай қуйидаги манзилда жойлашган “Фарғона ёғ-мой” АЖнинг Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар хизматига тақдим этилиши шарт:
Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Меъмор кўчаси, 2уй. Индекс:150117.Телефон: (73) 241-69-68, (73) 241-69-65.
08.06.2022 йил.

Чоп килиш E-mail

   

Диққат! Агар Сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.