«FARGO'NA YOG'-MOY»

акциядорлик жамияти

150117, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9
  03732418532
info@fyom.uz

"FARG’ONA YOG’-MOY" AKSIYADORLIK JAMIYATI Ustavi (эски вариант)

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 

1.1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган.

1.2. «Farg`ona yog`-moy»  aksiyadorlik jamiyati (матн давомида – Жамият деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси Фарғона вилоят бошқармасининг 1994 йил 30 июндаги 443-кПО-сонли буйруғига мувофиқ ташкил этилган.

1.3. Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:

Ўзбек тилида:

- кирилл алифбосида – «Фарғона ёғ-мой» акциядорлик жамияти

- лотин алифбосида – «Farg`ona yog`-moy»  aksiyadorlik jamiyati

Рус тилида:

- акционерное общество «Фаргона ёг-мой»

Жамиятнинг қисқартирилган фирма номи:

Ўзбек тилида:

- кирилл алифбосида – «Фарғона ёғ-мой» АЖ

- лотин алифбосида – «Farg`ona yog`-moy» AJ

Рус тилида:

- АО «Фаргона ёг-мой»

1.4. Жамият юридик шахс бўлиб, у ўз мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка, шу жумладан ўзининг устав фондига (устав капиталига) берилган мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

1.5. Акциядорлар Жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайдилар ва унинг фаолияти билан боғлиқ зиёнларни ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида тўлайдилар.

1.6. Акциялар ҳақининг ҳаммасини тўламаган акциядорлар Жамият мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўладилар.

1.7. Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

1.8. Жамиятнинг мол-мулки унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиб, Жамият акцияларини жойлаштиришдан тушган маблағлар, асосий фондлар ва айланма маблағлар, кўчар ва кўчмас мулклар, қимматли қоғозлар, олинган даромад, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа асосларда олинган бошқа мол-мулклардан ташкил топади.

1.9. Жамият қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги шўъба ва тобе хўжалик жамиятларни ташкил этишга ҳақлидир.

1.10. Жамият ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида филиаллар ташкил этиши ҳамда уларга қонун ҳужжатлари ва Жамият Уставида белгиланган доирада ва тартибда ваколатлар бериши мумкин.

1.11. Жамият Ўзбекистон Республикасидан ташқарида филиаллар ташкил этиши
ва ваколатхоналар очиши ҳамда уларга қонун ҳужжатлари ва Жамият Уставида белгиланган доирада ва тартибда ваколатлар бериши мумкин. Жамият филиал ва ваколатхоналарини мол-мулк билан таъминлайди.

1.12. Жамият ўзининг юридик манзилидан ташқари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида асосий Жамият фаолиятини амалга оширмайдиган маъмурий идораларини ташкил этишга ҳақли.

1.13. Жамият корхоналар, ташкилотлар ва бошқа тижорат тузилмаларини ташкил этишда ва уларнинг хўжалик фаолиятида, шу жумладан холдинг асосида ҳам ўз маблағлари билан, шу жумладан улуш қўшиш асосида қатнашиш ҳуқуқига эга.

1.14. Жамият ўз фаолиятини мувофиқлаштириш, ўз манфаатларини ифода этиш
ва ҳимоя қилиш ҳамда биргаликдаги дастурларни амалга ошириш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) ва ўзга бирлашмаларда қатнашиши мумкин.

1.15. Жамиятнинг жойлашган ери (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9 уй. Индекс: 150117.

1.16. Жамиятнинг электрон почта манзили: fyom@oziq-ovqat.uz.

1.17. Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.fyom.uz.

II. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ СОҲАСИ (АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ) ВА МАҚСАДИ 

2.1. Жамиятни ташкил этишдан асосий мақсад Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятидан акциядорлар манфаатлари учун фойда олишдир.

2.2. Жамият асосий мақсадига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:

· Тозаланган усимлик ёги, атир совун, 60 хамда 70 фоизли хужалик совуни, техник ва озукавий саломас, 94 хамда 98 фоизли глицерин, дистирланган соапсток ёг кислотаси, пальмитин, суюлтирилган совун, хлопокс, косметин стеарин, гудрон, шелуха, кунжара ва бошқа ёг-мой махсулотларини ишлаб чиқариш;

· Уз фаолиятини нормал олиб бориш максадида бошқа туманлар, вилоятлар хамда республика ташқарисидан, жумладан чет-эллардан хом ашё, асбоб-ускуна ва техник воситалар олиб келиш;

· Корхона, ташқилот, муассаса, хужаликлардан, кичик ва кушма корхоналардан, фукаролардан зарур булган хом ашё, жихозлар, ишлаб чиқариш воситалари, транспорт, ускуна ва бошқа хар хил турдаги зарур махсулотлар хамда воситаларни сотиб олиш;

· Жамият аъзоларининг сармояси, техникавий ва бошқа ресурсларни жамлаш хисобига ишлаб чиқариш кувватини ошириш;

· Ишлаб чиқаришда Фан ва техника ютукларини жорий этиш, хужалик юритишнинг усул ва шаклларини такомиллаштириш;

· Сотиб олинган ёки олинган ер майдонларидан ёрдамчи хужалик, фермерлик ва ишлаб чиқариш цехларини хамда ваколатхоналарини ташқил этиш;

· Савдо ва тижорат фаолияти билан шугулланиш;

· Кимматли когозлар харид қилиш ва улар билан ишлаш;

· Ташқи иктисодий фаолият билан шугулланиш (лицензия асосида);

· Кушма корхоналар ташқил этиш ва улар билан шартнома тузиш;

· Юкори сифатли махсулот ишлаб чиқариш ва олиб келиш максадида чора-тадбирлар белгилаш;

· Ёрдамчи хужалик ва бурдокчилик фермерларини ташқил этиш ва ривожлантириш;

· Амалдаги қонунларга риоя килган холда автотранспортларни, бино ва иншоатлар, ишлаб чиқариш воситаларини хамда узига карашли булган бошқа мол-мулкларни ижарага бериш хамда ижарага олиш, хадя қилиш ва бошқа тартибда тасарруф қилиш.

· Электро техник улчаш ва синов ишларини олиб бориш (лицензия асосида).

·  Қонунчиликда белгиланган бошқа фаолият турларини ўрнатилган тартибда амалга ошириши мумкин.   

2.3. Махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган фаолият турлари тегишли рухсатнома (лицензия) олингандан сўнг амалга оширилади.

III. ЖАМИЯТ УСТАВ ФОНДИНИНГ МИҚДОРИ 

3.1. Жамиятнинг устав фонди акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади.

3.2. Жамиятнинг устав капитали 8 251 227 000 (тўққиз миллиярд бир юз олтмиш саккиз миллион ўттиз минг) сўмни ташкил қилади. У ҳар бирининг номинал қиймати 2 250 (икки минг беш юз) сўм бўлган 3 643 308  (уч миллион олти юз қирқ уч минг уч юз саккиз)  дона оддий ва 23 904 (йигирма уч минг тўққиз юз тўрт) дона имтиёзли акцияларга бўлинган. 

а) Жамиятнинг Устав фондини кўпайтириш 

3.3. Жамиятнинг Устав фонди акциялар номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

3.4. Қўшимча акциялар Жамият томонидан ушбу уставда белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилади.

3.5. Жамият устав капиталини ошириш мақсадида жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акциялари миқдори - номинал қиймати 2 250 (икки минг икки юз эллик) сўм бўлган 4 723 268 (тўрт миллион етти юз йигирма уч минг икки юз олтмиш саккиз) дона оддий, хужжатсиз 10 627 353 000 (ўн миллиард олти юз йигирма етти миллион уч юз эллик уч минг) сумлик акциялардан иборат.

б) Жамиятнинг Устав фондини камайтириш 

3.6. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда жамият томонидан акцияларни олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.

3.7. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) акцияларнинг бир қисмини олиш ва бекор қилиш йўли билан камайтиришга ҳақли.

3.8. Агар устав фондини камайтириш натижасида унинг миқдори жамият устав фондининг жамият уставидаги тегишли ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида аниқланадиган қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдоридан камайиб кетса, Жамият устав фондини камайтиришга ҳақли эмас.

3.9. Устав фондини камайтириш ва Жамият уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

3.10. Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилган вақтда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав фондни камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.

IV. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ 

4.1. Жамиятнинг акциялари оддий ва имтиёзли эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳисобланади.

4.2. Жамиятнинг оддий акциялари овоз берувчи бўлиб, уларнинг эгасига дивидендлар олиш, акциядорларнинг умумий йиғилишларида ва жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради.

4.3. Жамият имтиёзли акциялари ўз эгаларига акциялар номинал қийматининг
20 фоизига тенг миқдорда дивиденд олиш ҳуқуқини беради.

4.4. Имтиёзли акциялар эгалари жамият тугатилган тақдирда унинг мулклари тақсимланаётган пайтда оддий акция эгалари ўртасида мулк тақсимоти амалга оширилгунга қадар ўз акцияларининг номинал қийматини оладилар.

4.5. Жамият ўзи жойлаштирган имтиёзли акцияларни олиш нархи уларнинг бозор қийматига мувофиқ белгиланади. 

V. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ 

5.1. Жамиятнинг қўшимча акцияларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорида чиқарилаётган қўшимча акцияларнинг умумий қиймати, сони, тури, номинал қиймати, жойлаштириш тартиби, усули (оммавий ёки хусусий йўсинда), муддати, жойлаштириш (акцияларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи, акциялар учун тўлов тартиби, амалга ошмаган деб топиш улуши ва амалга ошмаган деб топилган тақдирда акциялар тўлови учун қабул қилинган тўлов воситаларини қайтариш тартиби белгиланади.

5.2. Жамият қўшимча акцияларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорда чиқарилаётган акцияларни жойлаштириш тартибини, яъни акциялар жойлаштирилишининг боришида фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузилишининг тартиби ва шартлари, жойлаштириш амалга ошириладиган бозорларни (биржа ёки биржадан ташқари, ташкиллаштирилган ёки ташкиллаштирилмаган) белгилайди.

5.3. Жамият қўшимча акцияларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорда чиқарилаётган акцияларни жойлаштириш усули (оммавий ёки хусусий йўсинда) белгиланади.

5.4. Жамият томонидан акцияларни жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

5.5. Жамиятнинг акцияларига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пул ва тўловнинг бошқа воситалари, мол-мулк шунингдек пулда баҳоланадиган ҳуқуқлар (шу жумладан ашёвий ҳуқуқлар) воситасида амалга оширилади.

5.6. Жамият овоз берувчи акцияларининг эгалари бўлган акциядорлар акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга. Акциядор, шу жумладан акциядорларнинг умумий йиғилишида қарши овоз берган ёхуд унда иштирок этмаган акциядор акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига эга.

Бунда акцияларни имтиёзли олиш ҳуқуқини бошқа шахсга беришга йўл қўйилмайди.

5.7. Акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисидаги қарор акциядорлар умумий йиғилишининг қарорида белгиланган муддат давомида, аммо бундай қарор қабул қилинган пайтда эътиборан кўпи билан бир йил давомида амал қилади.

VI. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИ БЎЙИЧА ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ

6.1. Дивиденд жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир.

6.2. Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт.

6.3. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

6.4. Жамиятнинг имтиёзли акциялари бўйича дивидендларни қимматли қоғозлар билан тўлашга йўл қўйилмайди.

6.5. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.

6.6. Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Жамиятнинг молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.

6.7. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

6.8. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган
ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.

Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби жамиятнинг уставида ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.

6.9. Акциядорларга дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган шахслар акциялар бўйича дивиденд олиш ҳуқуқига эга. 

VII. ЖАМИЯТНИНГ ЗАХИРА ФОНДИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ 

7.1. Жамият соф фойда ҳисобидан захира фондини ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилишида аниқланадиган, жамият фаолияти учун зарур бўлган бошқа фондларни ташкил этади.

7.2. Жамиятнинг захира фонди, бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади.

7.3. Захира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.

7.4. Жамият устав фондининг 15 фоизи миқдорда жамият захира фонди тузилади.

7.5. Жамият захира фондига ушбу уставнинг 7.4-бандида белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан 5 % миқдорида ажратмалар ўтказади.

7.6. Захира фонди тўлалигича ёки қисман сарфланиб бўлган ҳолларида, мажбурий ажратмалардан тикланади.

7.7. Жамият соф активларининг қиймати бухгалтерия ҳисоб-китоб маълумотлари бўйича белгиланган тартибда баҳоланади.

VIII. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВИНИНГ ТУЗИЛМАСИ 

8.1. Жамият бошқарув органлари - Акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши ва Ижроия органи (Бошқарув).

IX. ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

9.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир. Акциядорларнинг умумий йиғилишини жамият кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, жамият кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.

9.2. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

9.3. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

- жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;

- жамиятни қайта ташкил этиш;

- жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

- жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

- эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

- жамиятнинг устав фондини кўпайтириш;

- жамиятнинг устав фондини камайтириш;

- ўз акцияларини олиш;

- жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, Бошқарув раисини сайлаш (тайинлаш);

- жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

- жамиятнинг йиллик ҳисоботини, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;

- жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

- жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш;

- жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни сотиб олишда акциядорнинг имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарорни қабул қилиш;

- акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

- акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

- акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

- жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;

- қонунчиликда белгиланган ҳолларда Жамият томонидан йирик битимлар ва жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг ижроия органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

9.4. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари ушбу қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай акциядорлар эътиборига етказилади. 

X. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

10.1. Жамият Кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига тааллуқли масалалар бундан мустасно.

10.2. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

- жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

- акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;

- акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

- жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш масалаларини акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;

- жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

- акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

- жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг Бошқаруви аъзоларини (Бошқарув раисидан ташқари) сайлаш (тайинлаш), Бошқарув аъзоларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

- жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорларини белгилаш;

- мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

- жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси жамият кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг
1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;

- ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

- жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

- аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

- дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

- жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

- жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

- жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

- қонунчиликда белгиланган ҳолларда Жамият томонидан йирик битимлар ва жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш.

10.3. Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар ҳал қилиш учун Жамият Ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

10.4. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга сайланадилар. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони 9 кишидан иборат.

10.5. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони Жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Жамият Кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.

10.6. Жамият Кузатув кенгашининг раиси Кузатув кенгаш аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан Жамият Кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади. Жамият Кузатув кенгаши ўз раисини жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.

10.7. Жамият Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади.

10.8. Жамият Кузатув кенгаши раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини Кузатув кенгаш аъзоларидан бири амалга оширади.

10.9. Жамият Кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Зарурият кўра Жамият Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари ҳам ўтказилиши мумкин.

10.10. Жамият Кузатув кенгашининг қарори Кузатув кенгашга сайланган аъзоларнинг камида етмиш беш фоизи иштирок этганида қонуний ҳисобланади. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар қонунчиликда бошқа ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга. Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув кенгашнинг бошқа аъзосига беришига ҳақли эмас. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолда, Жамият Кузатув кенгаши Раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.

XI. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ 

11.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш ваколати жамиятнинг Бошқаруви томонидан амалга оширилади. Жамият Бошқаруви аъзоларининг сон таркиби 5 кишидан иборат.

11.2. Жамият Бошқаруви жамиятнинг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Жамият Устави, акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.

11.3. Жамият Бошқаруви акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгашига ҳисобот беради.

11.4. Жамиятнинг Бошқарув раиси Кузатув кенгаши томонидан вақтинча тайинланади ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади. Бошқарув аъзолари (бошқарув раиси) билан меҳнат шартномасини Жамият номидан Жамият Кузатув кенгаши раиси имзолайди.

11.5. Жамият Бошқарувининг ваколатларига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига ёки Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.

11.6. Жамият Бошқаруви акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.

11.7. Жамият Бошқаруви мазкур устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан"Ижроия органи тўғрисида”ги Низом тасдиқланади ва шу Низом асосида иш олиб боради.

11.8. Жамият Бошқарув раисининг ваколатларига қуйидагилар киради:

- мазкур устав ва Жамият Кузатув кенгаши томонидан ўзига берилган ваколатларга мувофиқ Жамиятнинг ишига раҳбарлик қилиш;

- Жамият Кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этади;

- Жамият номидан ишончномасиз иш юритади ва унинг манфаатларини ҳимоя қилади;

- Жамият номидан битимлар тузади, жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлайди;

- штатларни тасдиқлайди, Жамият ходимларини ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади, ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллайди, ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлайди;

- Жамият номидан амалдаги қонунчиликка асосан ишончномаларни беради;

- Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

- Жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлайди;

- ўз ваколатлари доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилади;

- акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этади;

- амалдаги қонунчиликка мувофиқ Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, зарур ҳолати ва ишончлилигини, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида такдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлайди;

- амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда Жамият ички ҳужжатларига риоя қилади.

11.9. Жамият Бошқарув раисининг ҳуқуқлари:

- Штатларни белгилайди, Жамият ходимларини ишга кабул килади, улар билан мехнат шартномаларини тузади ва бекор килади ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини куллайди, ходимлар томонидан мехнат ва ижро интизомини саклаб туришини таъминлайди;

- Жамиятнинг таркибий булинмалар тугрисидаги низомлар, ходимларнинг лавозим йурикномаларини тасдиклайди;

- Жамият номидан амалдаги конунчиликка асосан ишончномаларни беради;

- Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий булган буйрук ва фармойишлар чикаради ва курсатмалар беради;

11.10. Жамият Бошқарув раисининг мажбуриятлари:

-  Жамиятнинг молия-хужалик фаолияти тугрисидаги хужжатлар Жамиятнинг Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ёки Жамият аудитори талабига кура такдим этади;

- давлат статистика хисоботи тегишли органларга тулик ва уз вактида такдим этилишини таъминлайди;

- Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларни саклаш, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса.

- хизмат ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг Жамият ходимлари томонидан сакланишини таъминлайди;

- Жамиятни малакали кадрлар билан таъминлайди, Жамият ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва кобилиятларидан энг яхши фойдаланиш чораларини куради;

- Жамият ходимларининг ижтимоий кафолатларига риоя килинишини ва улар мехнатини мухофаза килишини таъминлайди;

- ўз ваколатига тегишли ишларнинг холати тугрисидаги ахборотни акциядорларнинг умумий йигилишига ва Жамият Кузатув кенгашига белгиланган муддатда такдим этади;

- Жамият акциядорларининг Умумий йиғилишида катнашиш, дивидендлар хисобланиши ва туланиши буйича акциядорларнинг барча хукукларига риоя килади;

- Ўзбекистон Республикаси амалдаги конунчиликка ва бошка конун ости хужжатларига ҳамда Жамият ички хужжатларига риоя килади.

11.11. Жамият Бошқарув раиси ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда жамият манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим.

11.12. Жамият Бошқарув раиси қонун ҳужжатларига ва ушбу уставга мувофиқ жамият олдида жавобгардир. 

XII. ЖАМИЯТНИНГ ТАФТИШ КОМИССИЯСИ 

12.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши тафтиш комиссиясини бир йил муддатга сайлайди. Жамият тафтиш комиссияси 3 кишидан иборат.

12.2. Жамият тафтиш комиссиясининг ваколатлари :

- Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятига таалуқли хисоботларини талаб қилиш.

- Жамиятда тузилаётган йирик битимлар тўғрисидаги маълумотни ўз вақтида олиш.

- Амалдаги қонунчиликда белгиланган тартиб бўйича ва “Жамият тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомда ички низомда белгиланган ваколатларга.

12.3. Жамият тафтиш комиссияси фаолиятининг тартиби акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган “Жамият тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомда белгилаб қўйилади.

12.4. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг, акциядорлар умумий йиғилишининг, жамият кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

12.5. Жамият тафтиш комиссиясининг талабига биноан жамиятнинг Бошқарув органларидаги мансабдор шахслар молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига такдим этишлари шарт.

12.6. Жамиятнинг тафтиш комиссияси амалдаги қонунчиликка мувофиқ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилишга ҳақли.

12.7. Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият Кузатув кенгашининг аъзоси бўлишлари, шунингдек жамиятнинг бошқарув органларида бошқа лавозимларни эгаллашлари мумкин эмас. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига (тафтишчиликка) кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

XIII. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИ

13.1. Активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.

13.2. Жамиятнинг ички аудит хизмати жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, жамият уставига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.

Ташқи аудиторлик ташкилоти

 13.3. Аудиторлик текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхатдан келиб чиққан ҳолда танлов асосида амалга оширилади. Аудиторлик ташкилоти жамият билан тузилган шартномага мувофик конун хужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг молия-хужалик фаолиятини текширади ва унга аудиторлик хулосаси такдим этади.

 13.4. Аудиторлик ташкилоти жамиятнинг молиявий хисоботи ва молияга доир бошка ахборотлар хакида нотугри якун баён этилган аудиторлик хулосаси тузганлик окибатида етказилган зарар учун жамият олдида жавобгар булади.

ХIV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

14.1. Устав бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар акциядорларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу уставга асосан ҳал қилинади.

14.2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар тегишли равишда суд орқали ҳал қилинади.

14.3. Мазкур Устав Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради. 

Жамият бошқарув раиси                                                               А. Мирзаахмедов

Чоп килиш

   

Диққат! Агар Сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.