Welcome to “Фарғона ёғ-мой” АЖ   Click to listen highlighted text! Welcome to “Фарғона ёғ-мой” АЖ Powered By GSpeech

«FARGO'NA YOG'-MOY»

акциядорлик жамияти

150117, Фарғона шаҳри, Меъмор кўчаси, 9
  73 241 69 68
info@fyom.uz

"Фарғона ёғ-мой" акциядорлик жамияти — ёғмой саноатининг йирик корхонаси. Тозаланган ва ҳидсизлантирилган пахта ёғи, пахта салат ёғи, озуқа саломаси, техник саломас, техник саломас ёғ кислоталари, юқори навли глицерин, хўжалик ва атир совуни, соя ёғи ва шроти ишлаб чикаради. Корхона дастлаб Фарғона давлат ёғ заводи номи билан 1930 йилда фойдаланишга топширилган. Корхона бир суткада 800 т пахта чигитини кайта ишлаш кувватига эга. 2003 йилда корхонада 9,8 минг тонна пахта ёғи, асосий маҳсулотлардан 2358 т "Узбекистан" ёғи, 259 т салат ёғи, 1096 т глицерин, 7676 т хўжалик совуни, 1224 т атир совун, 1293 т соапстокнинг дистилланган ёғ кислоталари ишлаб чиқарилди.

Батафсил

Медиа

Тақдимот №1

Тақдимот №2

Тақдимот №3

Тақдимот №4

Умумий маълумотлар

«Фарғона ёғ мой» комбинат 3 та катта ишлаб чикариш тизимидан иборат:

1. Ёғ ишлаб чикариш тизими.

2. Совун ишлаб чикариш тизими.

3. Ёгни кайта ишлаш тизими.

 Корхонада асосан 19 хил махсулот ишлаб чикарилади:

тозаланган усимлик ёғи, атир совун ва 60, 70 фоизли кир совун, техник ва озукавий саломас, 94 ва 98 фоизли глицерин, дистилланган соапсток ёг кислотаси, пальмитин, суюлтирилган совун, гудрон, шелуха, кунжара(шрот),  натрий  тузи ва бошка ёг-мой махсулотлари.

1994 йил июнь ойидан бошлаб Фаргона ёг-мой комбинати Давлат мулкчилик кумитасининг буйругига асосан «Фаргонаёгмой» очик акциядорлик жамиятига утди.

Утиш даврида Устав фонди 5586,5 минг сум, номинал акция киймати  100 сумни ташкил килган.

Асосий воситаларни кайта бахолаш муносабати билан Давлат мулкчилик кумитасининг 12 июль 1996 йил буйругига асосан Устав фонди 59762,0 минг сумни ташкил килди.

Акциялар сони 597620 та булиб, улардан 591644 таси оддий ва 5976 таси имтиёзли акциялардир.

2006 йил 12 майда утказилган акциядорларнинг умумий йигилиши карорига асосан соф фойдани бир кисмини капитализация килиш хисобига акцияларнинг номинал киймати 600 сум булди. Устав фонди 358572000 сум булди.

2007 йил 4 апрелда утказилган акциядорларнинг умумий йигилиши карорига асосан соф фойдани бир кисмини капитализация килиш хисобига акцияларнинг номинал киймати 2000 сум булди. Устав фонди 1195240000 сум булди.

2010 йил 7 июлда утказилган акциядорларнинг умумий йигилиши карорига асосан корхонада аникланган давлат активлари хисобига номинал киймати 2000 сумдан булган 319183 дона акциялар чикарилиб, давлат улуши хисобига жойлаштирилди. Устав фонди 1833606000 сум булди.

2010 йил 26 июлдаги Кузатув кенгашининг № 7 сонли карорига асосан соф фойдани бир кисмини капитализация килиш хисобига акцияларнинг номинал киймати 5000 сум булди. Устав фонди эса 4584015000 сум булди.

2011 йил 30 апрелдаги Кузатув кенгашининг карорига асосан соф фойдани бир кисмини капитализация килиш хисобига акцияларнинг номинал киймати 8000 сум булди. Устав фонди эса 7334424000 сум булди. 

Хакикатда 2014 йил 1 октябр холатига.

Давлат улуши:  3097004     дона         - 84,45 %.
Мехнат жамоаси улуши: 214388       дона         - 0,90 %.
Бошка ташки сармоялар: 355820       дона         - 14,65  %.
Устав фонди: 8251227000  сум.
Чикарилган акциялар: 3667212     дона.
Шундан: оддий акциялар: 3643308     дона.
Имтиёзли акциялар: 23904        дона.
Номинал киймати: 2250           сум

01.10.14 йил холатига 5 % ортик акцияларга эгалик килувчи акционерлар:

Давлат мулк кумитаси (давлат улуши):  - 84,45%. 

 

 

 

«Фарғона ёғ мой»

«Фарғона ёғ-мой» тарихи

«Фарғонаёғмой» комбинати 1930 йилда ишлаб чиқаришга топширилган. 1931 йилдан бошлаб махсулот ишлаб чиқарган.

Биринчи ун йилликда 2-та ишлаб чиқариш – ёғ ишлаб чиқариш ва совун ишлаб чиқариши йўлга қўйилган бўлиб: асосий махсулот ўсимлик ёғи ва хўжалик совуни ишлаб чиқарилган.

1940 йилда комбинатда глицерин ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 1942 йили атир совуни ишлаб чиқарилган.

Махсулотнинг янги тури бўлган саломас-ишлаб чиқариш учун ёғларни тўйинтириш участкаси ишга тушган.

1960 йилда комбинатда ёғ-экстракция цехи ишлаб чиқаришга топширилган.

Корхона хаётида энг мухим саналардан бири 1963 йилда Ўзбекистонда биринчи бўлиб, кам харорат билан кристаллизациялаш усули билан хидсизлантирилган ва қадоқланган ёғ ишлаб чиқариш цехи ишга туширилган.

1964 йилда форпресс цехида қайта қуриш ишлари бошланиб, 1981-84 йилларда Германияда ишлаб чиқарилган Г-24 18 та пресс қурилмаси билан техник қайта жихозланган.

1970 йилда 1 йилига 10000 тонна корхона қувватига эга бўлган совун ишлаб чиқариш янги экспериментал линияси ўрнатиш кўзда тутилган.

1986 йилда ёғ кислоталарини тозаловчи цех (ДЖК) ишга тушириш билан атир совун рецептурасига тозаланган хом-ашё ва ёғ кислоталари қўшиш имкони туғилди.

1990 йилда Германияда ишлаб чиқарилган немис қурилмаси линиялари билан жихозланган янги тайёрлов бўлими ишга тушди.

Корхона ишга тушган 1931 йилда суткасига 374,7 тн чигитни қайта ишлаш қувватига эга бўлган. Хозирги кунда суткасига 400 тн чигитни қайта ишлаш қувватига эга. Хозирда пахта чигитининг етишмаслиги сабабли мавжуд қувватлардан фойдаланиш 35% фоизни ташкил этмоқда.

Корхонада 19 хил махсулот ишлаб чиқарилади:

тозаланган усимлик ёги, атир совун, 60 ва 70 фоизли кир совуни, техник ва озуқавий саломас, 94 ва 98 фоизли глицерин, дистилланган соапсток ёғ кислотаси, пальмитин, суюлтирилган совун, гудрон, шелуха, кунжара (шрот), натрий тузи ва бошқалар.

«Фарғонаёғмой» АЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 1 июндаги №3426 сонли фармойишига асосан шахар ташқарисига олиб чиқиб, қайта қурилган.

1994 йил июнь ойидан бошлаб Фарғона ёғ-мой комбинати Давлат мулки қўмитасининг буйруғига асосан «Фарғонаёғмой» очиқ акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилди ва устав фонди 5586,5 минг сўм этиб белгиланиб, битта акциянинг номинал қиймати 100 сўмни ташкил қилган.

Асосий воситаларни қайта бахолаш ҳисобига устав фонди 59762,0 минг сўмга оширилди (Давлат мулки қўмитасининг 12.07.1996 йилдаги буйруғи). Бунда акциялар сони 597620 та (591644 таси оддий ва 5976 таси имтиёзли) ни ташкил этди.

Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорлари билан йиллик соф фойда бир қисмини капитализация қилиш хисобига жамият устав фонди ва акция номинал қиймати ўзгартириб борилди:

12.05.2006 йилдаги умумий йиғилиш қарори: устав фонди 358572000 сўм, акция номинал қиймати 600 сўм;

4.04.2007 йилдаги умумий йиғилиш қарори: устав фонди 1195240000 сум, акция номинал қиймати 2000 сўм;

7.07.2010 йилдаги умумий йиғилиши қарори (қўшимча аниқланган давлат активлари ҳисобига): устав фонди 1833606000 сўм, акция номинал қиймати 2000 сўм;

Кузатув кенгашининг 26.07.2010 йилдаги 7-сонли қарори: устав фонди 4584015000 сўм, акция номинал қиймати 5000 сўм;

Кузатув кенгашининг 30.04.2011 йилдаги қарори: устав фонди 7334424000 сўм, акция номинал қиймати 8000 сўм;

29.06.2012 йилдаги умумий йиғилиш қарори: устав фонди 8251727000 сўм, акция номинал қиймати 9000 сўм даражасида белгиланган.

Хақиқатда 2017 йил 1 январ холатига

«Ўзпахтаёғ» АЖ улуши: 3 097 004 дона - 84,45 %.
Мехнат жамоаси улуши: 214 388 дона - 0,90 %.
Бошка ташқи сармоялар:  355 820 дона - 14,65 %.
Устав фонди: 17 951 002 740 сум.  
Чиқарилган акциялар: 3 667 212 дона.  
Номинал қиймати: 4 895 сўм.  

Жамиятнинг бошқарув органлари:

  • акциядорларнинг умумий йиғилиши;
  • Кузатув кенгаши;
  • ижроия орган – бошқарув.

 

Бошқарув раиси в.б.  – Мирзаахмедов Ахмаджон Мирзаевич

Бош хисобчи              – Хикматов Ойбек Абдурақибович

 

  • 1
  • 2

   

Диққат! Агар Сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech